АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли Truth Social ижтимоий тармоғи чат-боти Барак Обамани мамлакатнинг энг яхши президенти деб атади. Бу ҳақда Washington Post газетаси ёзмоқда.
"Энг яхши президент ким эканлиги ҳақидаги сўровга Truth Search AI "жамоатчилик фикри сўровлари Барак Обама энг яхши ҳурматга сазоворлигини кўрсатмоқда", - деб жавоб берди дейилади хабарда.
Шунингдек, чат-бот "консерватив шарҳловчилар" кўпинча Трампни энг яхши деб аташлари, бироқ "турли гуруҳ ва сўровлар бошқа хусусиятларга эътибор қаратиши"ни қайд этган.
Газетанинг ёзишича, чат-бот ҳар доим ҳам Трампнинг нуқтаи назарига қарши бормайди. Масалан, у ҳам Трамп сингари сунъий онгнинг ривожланиши технологиялар тарихидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди деб ҳисоблайди.