Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Саудия Арабистони 11 сентябрь воқеаларига алоқадорми?

Ана холос! Саудия Арабистони 11 сентябрь воқеаларига алоқадорми?

АҚШ президенти Жо Байден 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда юз берган теракт билан боғлиқ ҳужжатлар ошкор этилишини маълум қилди. Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси ушбу қарорни олқишлади.

“Йигирма йил аввалги ўша даҳшатли кундан бери Саудия Арабистони раҳбарияти терактни текшириш билан боғлиқ барча материалларни ошкор этишга чақириб келади”, – дейилади элчихона сайтида эълон қилинган баёнотда.

Саудия томони ўша терактларга алоқадорлигини яна бир қатъий равишда инкор этиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашда кучини аямаганини маълум қилди.

2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда тўртта йўловчи самолёти олиб қочилган эди. Самолётлардан иккитаси Жаҳон савдо маркази биноларига, биттаси Пентагон биносига бориб урилган. Тўртинчи самолёт Пенсильвания штатида далага қулаб тушган. Ўша куни қарийб 3 минг киши ҳалок бўлди, 6 мингдан зиёд киши яраланди.

АҚШ ҳодиса учун “Ал-Қоида”ни айблади.

Киритилди: 16:40 10.09.2021. Ўқилди: 5384 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!