Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Россияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий қилиниши мумкин

Ана холос! Россияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий қилиниши мумкин

Россия Федерацияси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги корхоналарда тўрт кунлик иш ҳафтасини синов режимида жорий қилишни муҳокама қилади. Бундан мақсад ишчилар вақтининг самарали ўтказилишига имкон бериш.

Яқин кунларда Россия меҳнат вазирлигида меҳнат унумдорлигини ошириш миллий лойиҳасига киритилган корхоналарда тўрт кунлик иш ҳафтасини синов режимида жорий қилиш масаласи муҳокама қилинади.

Ҳозирча аниқ параметрлар белгиланмаган

Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари бу масала миллий лойиҳа доирасида ҳалигача ишлаб чиқилмагани ва қисқартирилган иш ҳафтасини жорий қилиш учун ҳозирча аниқ параметрлар йўқлигини айтган.

"Ишчилар вақтининг 30-40 фоизини бекор ўтказади"

“Корхоналарда ишчилар вақтининг 30-40 фоизида ҳеч нарса билан машғул бўлмайди. Бизнинг вазифамиз иш кунини қисқартириш эмас, балки уни самарали қилишга имкон бериш. 

Ушбу методни бир қатор корхоналарда синовдан ўтказгандан сўнг, иш кунини қисқартириш ёки қисқартирмаслик ҳақида якуний хулосага келамиз” деди иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Засельский.

Шунингдек, у қисқартирилган иш ҳафтасини фақат битта корхонада синаб кўриш яхши натижа бермаслигини ҳам қўшимча қилган.

Миллий лойиҳа 266 та кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олган

Федерал ваколат маркази маълумотига кўра, ҳозирда “Меҳнат унумдорлиги ва бандликни қўллаб-қувватлаш” миллий лойиҳаси Россиянинг 30 та вилоятидаги 266 та кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олган. Улар орасида, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, илмий-техник фаолият, қурилиш соҳасидаги компаниялар бор.

Аввалроқ, Россия касаба уюшмалари мамлакатдаги меҳнат ва бўш вақтни оптималлаштириш учун иш ҳафтасини тўрт кунга қисқартиришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 15:51 16.09.2019. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!