Сал аввал ММАдан кетганини эълон қилган ирландиялик жангчи ўзи мағлубиятга учрагна рақиби Нурмагомедов ҳақида ҳақоратли сўзлар ёзишда давом этмоқда. Бу сафар у Ҳабибнинг рафиқасини сочиқ деб атади.
Конор Макгрегор ўзининг твиттердаги саҳифасида Ҳабиб Нурмагомедовнинг тўй суратини эълон қилди. Суратда россиялик спортчининг рафиқаси миллий анъаналарга кўра, юзини қалин матоли фата билан ёпиб олган.
- Сенинг хотининг сочиқ, - деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқда.
Лекин ирландиялик бу постни дарҳол ўз саҳифасидан олиб ташлаган, аммо фойдаланувчилар уни суратга олишга улгуриб қолишди.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Макгрегор Ҳабибни каламуш дея ҳақорат қилган эди.
life.ru