Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ана холос! Коронавирус машҳур компания учун "омадли ҳодисага" айланди

Ана холос! Коронавирус машҳур компания учун "омадли ҳодисага" айланди

“Netflix” бош директори Рид Хастингс коронавирусни компанияси учун кутилмаган "омадли ҳодиса"га айланганлигини маълум қилди, деб ёзмоқда “The Independent”.

“Карантин тақиқлари пайтида дунёдаги кўплаб корхоналар муваффақиятсизликка учраган бўлса, “Netflix” 2020 йилда ўз абонентларини кўпайтирди. Йилнинг дастлабки уч ойида деярли 16 миллион киши аккаунт яратди, бу 2019 йилнинг сўнгги ойларида кузатилган янги рўйхатдан ўтишлар сонидан деярли икки баравар кўпдир”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Netflix”нинг акциялари нархи ҳам бу йил 30% дан ошган. Бунга эса одамларнинг ёпиқ жойларда кўпроқ вақт сарфлаши имкониятидан фойдаланиб, компанияга инвесторлар томонидан юқори миқдорда пул тикилиши сабаб бўлган.

Киритилди: 05:00 08.09.2020. Ўқилди: 2962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!