Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ана холос! Ер юзида метеоритнинг биринчи қурбони аниқланди

A A A
Ана холос! Ер юзида метеоритнинг биринчи қурбони аниқланди

Туркия ва АҚШ олимлари метеорит туфайли инсон ўлими ҳақида биринчи далилларни топдилар. Meteoritics & Planetary Science журналида тадқиқотчиларнинг мақоласи эълон қилинди.

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат архивлари Бош бошқармасида топилган ҳужжатларга кўра, воқеа 1888 йил 22 августда юз берган. Маҳаллий вақт билан соат 8:30 да Ер атмосферасига олов тўпи сифатида кирган метеорит Сулаймонияда (Ироқ) бир кишини ўлдирди ва бошқасини фалаж қилди. Усмонли тилида ёзилган матндаги қишлоққа урилган тошларнинг "ёмғири" ва экинларга етказилган зарар ҳақидаги жумлалар бу зарба тўлқини таъсирини кўрсатмоқда.

Шу пайтга қадар бирор-бир одамнинг ерга самовий жисмлар қулаши натижасида ҳалок бўлгани ҳақида факт йўқ эди.

Олимларнинг фикрига кўра, худди шунга ўхшаш тарихий далиллар бўлиши мумкин, эҳтимол, шу пайтга қадар метеоритлар қулаши натижасида  кўп одам ўлгандир, аммо бу ҳақда бирор-бир факт йўқ.

Киритилди: 14:51 24.04.2020. Ўқилди: 5455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!