2019 йилда республика бўйлаб қарийб 143 минг тонна пахта қўшиб ёзилган. Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистонда «пахта иши» ва қўшиб ёзишлар ҳамон давом этмоқда. Хусусан, Kun.uz таҳририятига келиб тушган маълумот, республиканинг Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида «Пахта-2019» мавсумида йирик миқдорда кўзбўямачиликлар бўлганини кўрсатмоқда.
Ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил қилинганда:
Сурхондарёда 71,9 минг тонна (26,5 фоиз);
Фарғонада 37 минг тонна (15,5%);
Тошкентда 22,9 минг тонна (10,4%);
Жиззахда 7,7 минг тонна (3,7%);
Наманганда 2,6 минг тонна (1,3%);
Андижонда 0,821 минг тонна (0,3%) пахта хомашёси ҳақиқатда қабул қилинганга нисбатан кўп кўрсатилган.