Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони АҚШга ўз ҳаво ҳудуди ва ҳарбий базаларидан фойдаланишни тақиқлади – NBC

Саудия Арабистони АҚШга ўз ҳаво ҳудуди ва ҳарбий базаларидан фойдаланишни тақиқлади – NBC

Телеканал хабарига кўра, Трампнинг қўқисдан эълон қилинган, Форс кўрфазида кемаларни кузатиб қўйишга қаратилган, Project Freedom миссияси Саудия раҳбариятини ғазабга келтирган.

Чунки ушбу миссия минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларидан фойдаланишни назарда тутади. Бу эса ўз навбатида Форс кўрфази давлатларини яна Эрон ракеталари зарбаси хавфи остига қўяди. Ар-Риёд эса Теҳрон билан янги можарога киришишни мутлақо истамайди.

Шу сабабли қироллик АҚШга “Шаҳзода Султон” ҳаво кучлари базаси ва ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаслигини қатъий таъкидлаган.

Шундан сўнг Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон суҳбати бўлиб ўтган, лекин бу муаммони ҳал қила олмаган. Натижада Оқ уй миссияни тўхтатишини эълон қилишга (https://t.me/sputnikuzbek/66405) мажбур бўлган.

Киритилди: Бугун 08:03. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!