Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Исломбек Исмоилов дунёнинг энг ёш мураббийлари қаторидан жой олди

Исломбек Исмоилов дунёнинг энг ёш мураббийлари қаторидан жой олди

CIES Football Observatory томонидан эълон қилинган статистикага кўра, 55 та лига орасида энг ёш бош мураббийлар рейтингида "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳам етакчилар қаторидан жой олди.

Ушбу рейтингда мураббий 33.79 ёш билан ТОП-10 таликка киритилди ва дунёнинг кўплаб машҳур чемпионатлари мураббийлари орасида 7-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси:
— рўйхатда Англия, Италия, Португалия каби кучли футбол давлатлари клублари мураббийлари мавжуд;
— Ўзбекистон номидан эса айнан “Нефтчи” жамоаси вакили қайд этилди;
— бу эса клубнинг ёш, замонавий ва истиқболли мураббийлар билан ишлаётганини кўрсатади.

CIES Football Observatory — футбол статистикалари ва таҳлиллари бўйича дунёдаги энг нуфузли платформалардан бири ҳисобланади. Уларнинг тадқиқотлари ФИФА, УЕФА ва кўплаб Европа клублари томонидан кузатиб борилади.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!