Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

ИИҚК Ҳормуздаги Америка кемаларига қилинган ҳужумларда баллистик ракеталардан фойдаланди

ИИҚК Ҳормуздаги Америка кемаларига қилинган ҳужумларда баллистик ракеталардан фойдаланди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти Ҳормуз бўғозидаги Америка ҳарбий кемаларига қилинган ҳужумларда баллистик ракеталардан фойдаланган.

Бу ҳақда Эрон телеканаллари ИИҚКга таяниб хабар бермоқда.

“Оташкесимни бузиш ва Америка кучларининг Жаск порти яқинидаги Эрон нефть танкерига ҳужумига, шунингдек, Америка эсминецларининг Ҳормуз бўғозига яқинлашишига жавобан турли хил баллистик ва кемаларга қарши круиз ракеталари, шунингдек, ҳужум дронлари ёрдамида кенг кўламли ва аниқ бирлашган операция ўтказилди”, дейилади баёнотда.

Унда аниқлик киритилишича, ҳужумлар учта Америка эсминеци нишонга олинган.

“Разведка маълумотлари америкаликлар орасида катта йўқотишларни кўрсатмоқда ва учта душман кемаси Ҳормуз бўғозидан шошилинч равишда чиқиб кетган”, деб қўшимча қилди ИИҚК.

Шуни таъкидлаш керакки, аввалроқ Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги марказий штаби ҳам АҚШнинг сўнгги ҳужумлари ва Ислом Республикасининг жавоб зарбалари ҳақида баёнот берган эди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!