Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эронга зарба берди. Теҳрон америкаликларнинг ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

АҚШ Эронга зарба берди. Теҳрон америкаликларнинг ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эроннинг Қешм оролидаги портга ва Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Fox News ва Ахios журналистлари. АҚШ расмийлари орасидаги манбаларнинг таъкидлашича, Вашингтон Эронга берилган бу зарбаларни икки давлат ўртасидаги урушнинг қайта тикланиши деб ҳисобламайди.

Ўз навбатида, Эроннинг Таsnim агентлиги Ҳўрмуз бўғози яқинида Қўшма Штатларнинг учта эсминеци Эрон ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ҳужумга учраганини хабар берди. Таъкидланишича, бу воқеа АҚШ ҳарбийларининг Эрон нефт танкерига қилган ҳужумидан сўнг юз берган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNTCOM) эса зарбалар Эроннинг Қўшма Штатларга тегишли учта эсминецга қилган ҳужумидан сўнг "ўз-ўзини мудофаа қилиш тартибида" берилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 09:22. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!