"Ан-Наср" қишки трансфер ойнаси вақтида "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Каору Митомани сотиб ололмади.
Бироқ клуб бўш келгиси келмаяпти. Ар Риёд жамоаси бу масалага ёзда қайтади. Клуб Криштиану Роналдуни жаҳон даражасидаги футболчилар ўраб туришини ва улар биргаликда энг юқори натижаларни қайд этишини истамоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб топ даражадаги вингер сотиб олиши аниқ, бундан ташқари сотиб олиниши мумкин бўлган номзодлар рўйхати ҳам тузиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ан-Наср" "Астон Вилла" ҳужумчиси билан шартнома имзолаганди.