Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

«Ан-Наср» Эронда Роналду сабаб ўз машғулотларини бекор қилди

«Ан-Наср» Эронда Роналду сабаб ўз машғулотларини бекор қилди

Сешанба оқшомида «Ан-Наср» Осиё чемпионлар лигаси доирасида «Персеполис»га қарши баҳс олиб боради.

Саудия Арабистони жамоаси Эронга етиб борган. Криштиану Роналдунинг келиши ақл бовар қилмас ҳаяжонга сабаб бўлди.

Аэропортдан «Ан-Наср» автобуси ортидан оломон югуришни бошлади, буни футболда камдан-кам учратиш мумкин.

Ҳозир Саудия Арабистони вице-чемпиони жойлашган меҳмонхона яқинида катта тирбандлик қайд этилмоқда.

TasnimSport хабарига кўра, Криштиану Роналдуни кўришни истаган одамларнинг назоратсиз тўлқини туфайли «Ан-Наср» ҳаттоки жамоа машғулотларини ҳам бекор қилишга мажбур бўлган.

Киритилди: 11:05 19.09.2023. Ўқилди: 9356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!