Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Амурда Ан-24 самолёти ҳалокатида вафот этганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

Амурда Ан-24 самолёти ҳалокатида вафот этганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

Россиянинг Амур вилоятида Ан-24 самолёти ҳалокати оқибатида вафот этганларни ёд этиш мақсадида уч кунлик мотам эълон қилинди.

Report нашри маълумотича, бу ҳақда вилоят губернатори Василий Орлов расман маълум қилди.

Мотам 25, 26 ва 27 июль кунлари давом этади. Шу кунларда вилоят ҳудудидаги барча биноларда давлат байроқлари туширилади.

«Бу даҳшатли фалокат 48 инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Яна бир бор марҳумларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этаман. Бутун вилоят сизнинг дардиингизни бирга ҳис қилмоқда», — деди Орлов.

ОАВ хабарига кўра, ҳалокатга учраган рейсда бўлиши керак бўлган бир аёл набирасининг ҳолати ёмонлашгани сабаб уйда қолишга қарор қилган. Бу тасодиф унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Киритилди: 18:47 24.07.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!