Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Амстердам эндиликда сукунат сақламайди

Амстердам эндиликда сукунат сақламайди

Нидерландия илк марта Исроилни мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи давлатлар рўйхатига киритди.

Яқинда эълон қилинган “Давлат субъектларидан келиб чиқадиган таҳдидларга баҳо” номли ҳисоботда Нидерландиянинг Миллий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш бўйича координатори (NCTV) Исроилни жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш ва сиёсий қарорларга таъсир қилиш учун дезинформация кампанияларидан фойдаланаётганликда айблади.

Ҳисоботда ўтган йили Исроил вазирликларидан бири Голландия журналистлари ва сиёсатчилари ўртасида мамлакат фуқароларининг ғалати ва нохуш шахсий маълумотлари ёзилган ҳужжатни норасмий тарзда тарқатган ҳолат тилга олинади. Бу воқеа Амстердамдаги “Маккаби Тел-Авив” футбол жамоаси мухлисларининг митинги ортидан юзага келган кескин вазият фонида рўй берган.

Бундан ташқари, NCTV Исроил ва АҚШ томонидан Гаагада жойлашган Халқаро жиноят судига (МУС) нисбатан тобора кучайиб бораётган таҳдидлардан хавотир билдирди. Ҳисоботда айтилишича, бу каби ҳаракатлар суд фаолиятига путур етказиши мумкин.

Киритилди: 13:50 25.07.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!