Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Америлалик конгрессмен Украинани қуроллантириш учун Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга чақирди

Америлалик конгрессмен Украинани қуроллантириш учун Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга чақирди

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Дон Бэкон Россиянинг сўнгги кунлардаги кенг кўламли ҳужумларидан сўнг Москва билан тинчлик музокаралари олиб бориш ғоясини рад этди ва қатъий чоралар кўришга чақирди.

"Ҳақиқатни тан олиш вақти келди. Тинчлик музокаралари Путинга ҳеч қандай таъсир қилмаяпти. Кремл ўз тажовузкор ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Украинани бўйсундириш режасидан воз кечмайди. Путиннинг мақсади Украинани эгаллаб олиш, у фақат бу урушда ютиб бўлмаслигини тушунганидагина тўхтайди. АҚШ ва иттифоқчилар Украинани тўлиқ қуроллантириши, Россияга максимал даражада қаттиқ санкциялар жорий қилиши ва хорижий давлатларда музлатилган 300 миллиард долларлик Россия активларини мусодара қилиши керак", деб ёзди конгрессмен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 15:53 26.05.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!