Американинг Elliott Investment Management хежинг фонди "Турк оқими" қувурининг Болгария қисмидан улуш сотиб олиш ва бошқа инфратузилма лойиҳалари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Апрель ойида Elliott вакиллари Болгария амалдорлари билан учрашди, шундан сўнг компания Болгариянинг давлат газ ташиш оператори Булгартрансгаз билан махфийлик битимини имзолади. Ҳозирча музокаралар бошланғич босқичда бўлиб, битим амалга ошишига ҳеч қандай кафолат мавжуд эмас.
"Турк оқими" Россия газини Европа ҳудудига етказиб бераётган сўнгги фаолиятдаги газ қувури ҳисобланади. У Қора денгиз орқали Туркияга ўтади, сўнгра Венгрия, Словакия ва бошқа мамлакатларни газ билан таъминловчи қувурларга уланади.