Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, европаликлар Киевга ёрдамни “қарз кўринишида” берган, шунинг учун европаликларнинг фикри Украина бўйича музокараларда инобатга олинади.
"Европаликлар бу музокаралардаги тартибни ёқтирмаслиги мумкин, аммо мен “уларнинг фикри инобатга олинмаяпти” деган ҳар қандай иддаони инкор этаман, бу ҳақиқатга тўғри келмайди", – дея қўшимча қилди Уолц.