Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Америкалик спортчи ёпиқ иншоотларда 3000 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик спортчи ёпиқ иншоотларда 3000 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди


Америкалик енгил атлетикачи Грант Фишер АҚШдаги турнирда ёпиқ иншоотларда 3000 метрга югуришда жаҳон рекордини ўрнатди.

Фишер масофани 7 дақиқа 22,91 сонияда босиб ўтди. У 7 дақиқа 23,81 сонияни ташкил этган ва 2023 йилнинг февралидан бери эфиопиялик Ламеча Гирмага тегишли бўлган жаҳон рекордини ортда қолдирди.

Яқинда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни америкалик Коул Хокер эгаллади, у ҳам аввалги жаҳон рекордидан юқори натижа кўрсатди - 7 дақиқа 23,14 сония.

Шунингдек, АҚШдаги мусобақадан сўнг миля югуриш бўйича рекорд янгиланди (1609 метр). Жаҳон рекордини 3 дақиқа 46,63 сонияда маррага етган америкалик Яред Нугусе қўлга киритди. Унинг ҳамюрти Хоббс Кесслер иккинчи бўлди (3:46,90). Аввалги жаҳон рекордини эфиопиялик Ёмиф Кежелча 2019-йилнинг март ойида ўрнатган эди – 3 дақиқа 47,01 сония.

Киритилди: 15:24 09.02.2025. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!