Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Aмерикалик мудофаа пудратчиларига Украинада ишлашга рухсат берилди

Aмерикалик мудофаа пудратчиларига Украинада ишлашга рухсат берилди

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти америкалик мудофаа пудратчиларига Пентагон томонидан тақдим этилган қуролларни сақлаш ва таъмирлаш учун Украинада ишлашга рухсат беришга қарор қилди.

Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

Америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, пудратчилар сони кам бўлади, улар фронт чизиғидан узоқда жойлашган бўлиб, жанговар ҳаракатларда қатнашмайди.

Украинада кам сонли пудратчиларга эга бўлиш АҚШ томонидан тақдим этилган асбоб-ускуналар «бузилган бўлса, тезда таъмирланиши ва керак бўлганда техник хизмат кўрсатиши»ни таъминлашга ёрдам беради”, деди манба.

Расмийнинг қўшимча қилишича, Украинадаги пудратчиларни ҳимоя қилиш учун АҚШ қўшинларининг бўлиши шарт эмас, хавфсизлик ва хавфларни камайтириш каби масалалар Пентагон билан шартнома тузаётган компаниялар масъулияти бўлади.

Илгари чекловлар туфайли Киев АҚШ томонидан тақдим этилган қуролларни капитал таъмирлаш учун бошқа давлатларга экспорт қилиши ёки Украина ҳарбийлари таъмирлаш бўйича тавсияларни масофадан туриб олиши мумкин эди. Бу F-16 қирувчи самолётлари ва Patriot ҳаво мудофаа тизимларини Киевга етказиб беришдан кейин тобора мураккаблашиб бораётган таъмирлаш ишларини секинлаштирди.

Киритилди: 13:32 09.11.2024. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!