Америкалик аёл сочига осилиб туриш давомийлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди.
Калифорниялик цирк артисти, 39 ёшли Лейла Нун 25 дақиқаю 11,3 сония давомида сочига осилган ҳолда қолди.
Аввалги рекорд австралиялик Сутҳакаран Сивагнанатурай томонидан 2011 йилда ўрнатилган бўлиб, 23 дақиқаю 19 сонияни ташкил этган эди.
Артистнинг сўзларига кўра, у рекордга икки йил давомида қизғин тайёргарлик кўрган.