Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Америкада Трампга суиқасддан кейин вазият қандай?

Америкада Трампга суиқасддан кейин вазият қандай?

“Рейтер” агентлиги ва “Ipsos” компанияси ўтказган сўров натижасига кўра, 80 фоиз америкаликлар собиқ Президент Дональд Трампга уюштирилган суиқасддан кейин мамлакатда вазият назоратдан чиқиб кетади, деб ўйламоқда.

Сўровда қатнашганларнинг тахминан 84 фоизи, экстремистлар зўравонлик ҳаракатини сайловдан кейин ҳам амалга оширишидан хавотир билдирган. Ижтимоий тадқиқот рўйхатга олинган 992 сайловчи орасида ўтказилган.

Шанба куни Трамп Пенсильванияда митингни отишма туфайли тўхтатишга мажбур бўлди. Кейинроқ у қулоғидан яралангани, кўп қон йўқотганини айтди. Махфий хизмат гумонланувчи отиб ўлдирилганини маълум қилди. Отишма пайти бир томошабин ҳам ҳалок бўлган, икки киши оғир жароҳат олган.

Киритилди: 11:36 18.07.2024. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!