Amazon’нинг БАА ва Баҳрайндаги учта маълумот марказига дронлар зарар етказди — Amazon Web Services.
Маълумотларга кўра, 1 март куни БAАдаги иккита маълумот марказига тўғридан-тўғри зарба берилган ва ёнғин чиқишига сабаб бўлган. Баҳрайнда эса Amazon маълумот маркази яқинида дрон портлаб, инфратузилмага зарар етказган.
Компаниянинг маълум қилишича, ҳужумлар биноларнинг структурасига зарар етказиб, электр таъминотида муаммолар келтирган. Айрим ҳолларда ёнғинни ўчириш учун сувдан фойдаланилгани қўшимча зарар келтирган.
Amazon ҳозирда зарар кўрган ҳудудларда хизматларни тиклаш устида ишламоқда, аммо бу қанча вақт олиши аниқ эмас. Минтақавий мижозларга маълумотларининг захира нусхаларини яратиш ва иш юкламаларини бошқа Amazon Web Services маълумот марказларига кўчириш тавсия қилинмоқда