25 декабр куни Ўзбекистон президенти 2025 йилги давлат бюджетига доир қарор имзолади.
Қарорга кўра, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича барча зарур чораларни кўриши керак.
Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келиши мумкин бўлган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбайи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.
Йил охиригача қуйидагилар бўйича таклифлар киритиш тақиқланди:
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда харид қилинади.
Бюджет ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлар сметасини тузиш жараёнида мебел ва офис жиҳозлари ҳамда товар-моддий захираларини харид қилиш харажатлари миқдорини 2024 йилга нисбатан 10 фоизга камайтирган ҳолда (боғчалар, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) режалаштириш топшириғи берилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидагилар қатъиян тақиқланди:
2025 йил 1 январдан туман (шаҳар) бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.