Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Алякс осмонида радардан ғойиб бўлган самолётдаги барча йўловчи ҳалок бўлди

Алякс осмонида радардан ғойиб бўлган самолётдаги барча йўловчи ҳалок бўлди

6 февраль куни Аляска осмонида радарлардан ғойиб бўлган Bering Air самолёти бортидаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб хабар берди.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Уналаклитдан Номга учаётган самолёт бортида тўққиз нафар йўловчи ва бир нафар учувчи бўлган.

Американинг NBC телекомпанияси, ўз навбатида, вайроналар Номе шаҳридан 34 миля (54,7 км) жануби-шарқда топилганини аниқлади.

Бу АҚШда икки ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи жиддий авиаҳалокатдир. 29 январь куни Рональд Рейган Вашингтон халқаро аэропорти яқинида American Airlines йўловчи самолёти ва Black Hawk ҳарбий вертолёти осмонда тўқнашиб кетди. 67 киши ҳалок бўлди. 31 январь куни Пенсилвания штатининг Филаделфия шаҳрида тиббий Learjet 55 самолёти ҳалокатга учради, ҳалокат камида етти кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 19 киши касалхонага ётқизилди.

Киритилди: 08:47 08.02.2025. Ўқилди: 1482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!