Швейцарияда Алп тоғларидан ажралиб чиққан йирик ҳажмдаги муз бўлаги Блаттен қишлоғини деярли вайрон қилган.
Ҳукумат баёнотига кўра, музлик Лонза дарёси яқинидаги тубни ҳам тўлдирган.
«Айни дамда қишлоқнинг 90 фоизга яқини сув остида қолган ёки вайрон бўлган. Блаттенда катта фалокат юз берди», – дейди жанубий Уоллис минтақаси расмийси.
Қишлоқнинг катта қисми муз, лой ва тошлар оқимидан зарар кўрган. Май ойи бошида қишлоқ кўчки хавфи остида эвакуация қилинган бўлган.