Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Аллоҳ кимни севади?

Аллоҳ кимни севади?

Аллоҳ таоло Ўзига қайтган солиҳ бандасини севади. Бу севги онанинг боласига бўлган муҳаббатидан ортиқ. Ҳабибнинг маҳбубасига бўлган севгидан зиёда. Чўпоннинг йўқотиб қўйган қўйини топиб олган ҳолдаги ишқидан кўп.

Бизга Ўз Руҳидан пуфлаган, фаришталарини бизга сажда қилдирган, биз учун бор мавжудотларини бўйсундирган ва гуноҳкорлар учун мағфират хазиналарини ланг очиб қўйган Зот қандай бизни севмасин?!

Балки биз Унинг муҳаббатини китобларда ўқиганимиз Ромео ва Жульетта ёки Қайс ва Лайли муҳаббатига қиёслаган пайтимизда жуда улкан зулмни амалга ошираётган бўламиз.

Амалларига мағрур бўлганлар...

Аллоҳ кимнинг йўлини очиб қўяди?

Балки Унинг муҳаббатидан маҳрум бўлишимизга, ҳар қандай муҳаббатдан маҳрум бўлиш ва ҳар қандай қадрли нарсадан маҳрум бўлиш тенг кела олмайди.

Унинг бизга ғазабига ҳеч қандай ғазаб баробар бўлолмайди.

Биз ҳақиқатда гуноҳларимиз учун йиғлашимиз керак. Қандайдир ҳижрон ёки фироқ ёхуд ўлим учун эмас. Аллоҳнинг қадрини ҳақиқатда билганларнинг ҳоли шундай бўлур.

Аммо бунга қодир бўлмаслар.

Мустафо Маҳмуд, "Маймунлар замони" китобидан

Киритилди: 19:31 09.11.2019. Ўқилди: 4219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!