Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Алькатрас» қайта очиладими? Дональд Трамп 152 млн доллар сўрамоқда

«Алькатрас» қайта очиладими? Дональд Трамп 152 млн доллар сўрамоқда

Маълумотларга кўра, Доналд Трамп Конгрессдан ушбу қамоқхона учун 152 млн доллар ажратишни сўраган. Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган 2027 йилги бюджет лойиҳасида айтилади. Ҳужжат ҳали қонун чиқарувчи орган томонидан тасдиқланиши керак.

АҚШ президенти ҳозирда туристик маскан бўлган собиқ қаттиқ тартибли федерал қамоқхонани мамлакатдаги энг замонавий жазони ижро этиш
муассасасига айлантирмоқчи.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, таъмирлашнинг умумий қиймати 2 миллиард долларгача етиши мумкин. 2025 йил май ойида Трамп оғир жиноятларда айбдор деб топилган шахсларни сақлаш мақсадида "Алькатрас"ни қайта очишга буйруқ берган эди. Президентнинг тушунтиришича, ушбу муассаса "қонун ва тартиб рамзи" бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сан-Франциско қўлтиғидаги оролда жойлашган "Алькатрас" қамоқхонаси 1934 йилдан 1963 йилгача фаолият юритган ва мамлакатдаги энг даҳшатли маскан сифатида ном чиқарган. У ерда, хусусан, машҳур гангстер Аль Капоне ҳам жазо муддатини ўтаган. 1972 йилда "Алькатрас" музей сифатида очилган эди.

Киритилди: Бугун 17:31. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!