Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги пул маблағлари ва шахсий ҳисобрақамлари ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда тадбиркор Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда kun.uz ёзмоқда.
“Баъзи масъулиятсиз оммавий ахборот воситалари OCCRP маълумотларига таяниб, таниқли тадбиркор, молиячи ва меценат Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Бурҳоновна Нарзиеванинг шахсий ҳисобрақамларига қўйилгани айтилаётган катта пул маблағлари ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Саодат Нарзиеванинг маблағлари ва шахсий ҳисобрақамларига оид бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва Алишер Усмоновнинг обрўсига путур етказиш мақсадида тарқатилмоқда. Маълумотни тарқатганлар “қовурилган фактлар”га ҳавола қилиб, журналист этикаси меъёрларини эътиборсиз қолдирган. Ушбу ёлғон маълумотларнинг эълон қилиниши Алишер Усмоновнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказади”, дейилади ахборотда.
Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати туҳмат маълумотни тарқатганларни жавобгарликка тортиш, жабрланганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча қонуний чоралар кўрилишини маълум қилган.