Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Алишер Саъдуллаев: Жавоҳирнинг олдида яна бир катта марра турибди

Алишер Саъдуллаев: Жавоҳирнинг олдида яна бир катта марра турибди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича Жаҳон кубоги 2025 финали доирасида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров хитойлик Вей Йига қарши дона сурди. ​Ҳал қилувчи баҳсда Жавоҳир рақибини тай-брекда мағлуб ўтиб, Жаҳон кубоги 2025 ғолибига айланди.

Чемпионликдан сўнг Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ғалаба муборак бўлсин. Буни сўз билан таърифлаш қийин. 19 ёшида энг ёш Жаҳон кубоги ғолибларидан бири бўлиб, бутун дунё шахмат афсоналари қаторига кирди. У ҳар куни тинимсиз машқ қилиб, шахмат турнирида 3, 4, 5, 8 соатлаб шахмат ўйнаб, энг оғир форматда Жаҳон кубогига эга чиқди. Бундан ташқари, у "Номзодлар турнири"га йўлланма олди. Жавоҳирнинг олдида яна битта катта марра турибди. Тинимсиз меҳнат қилинса, мураббийлар билан биргаликда ишланса, шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келиш мумкин.

- Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин ватандошлар. Унинг устозлари, ота-онасини ҳам табриклайман. Мана шундай ўғлонларимиз билан фахрлансак арзийди.

Киритилди: 19:06 26.11.2025. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!