МИБ Зангиота туманлараро судининг 23.03.2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ж.У.дан ундирувчи Н.С. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми микдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига Қонуннинг 25-моддасига асосан Бюронинг Зангиота туман бўлимидан 24.03.2025 йилда келиб тушган.
Ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси А.Мухамедов томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор эркак уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун 2020 йил январь ойидан 2025 йил июнь ойига қадар алимент пулларини тўламай келгани аниқланган.
Оқибатда алимент қарздорлиги салкам 100 млн. сўмга етган. Шундан сўнг, бўлим томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий чора кўриш мақсадида судга тақдимнома киритилган.
Жазодан қочиш мақсадида, алиментчи ота 5 йиллик қарздорлик суммаси 94 млн. 842 минг 824 сўмни уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ундириб берилди.
Шунингдек, ундирувчи аёлнинг аризасига асосан, мазкур алимент ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига кўра тамомланган.