Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Тергов маълумот маълумотларига кўра, Diella нейротармоғи магистрал йўллар қуриш бўйича давлат тендерлари "оптимизацияси" учун 14 биткоин (1,3 млн евро) миқдорида пора олган.
Прокурорлар тизим мунтазам равишда шартнома нархининг 10–15 фоизини номаълум ҳисобларга йўналтирганини аниқлаган. Diella буни қоидабузарлик эмас, Албаниядаги давлат харидларига оид 30 йиллик маълумотлар асосида шаклланган одатий ҳаракат сифатида баҳолаган.
Тергов ҳаракатлари вақтида Diella криптовалютани “ўзини техник жиҳатдан яхшилаш” учун сарфламоқчи бўлганини билдирган.
Diella нейротармоғининг фаолияти вақтинча тўхтатилган, унинг
мажбуриятлари оддийроқ тизимларга топширилган.
Аввалроқ Албанияда дунё тарихида биринчи сунъий интеллект вазир пайдо бўлгани, у мамлакатдаги барча давлат харидларини назорат қилиши хабар берилган эди.