Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Ал-Қоида"га алоқадор гуруҳлар Мали пойтахти атрофида тўсиқлар ўрнатди – Reuters

"Ал-Қоида"га алоқадор гуруҳлар Мали пойтахти атрофида тўсиқлар ўрнатди – Reuters

​"Ал-Қоида" билан алоқадор бўлган "Жамоат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин" (JNIM) гуруҳи Мали халқини ҳарбий ҳукуматга қарши қўзғолон кўтаришга ва шариат бошқарувига ўтишга чақирди.

Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, ҳужумчилар пойтахт Бамакога олиб борувчи асосий магистрал йўлларда (RN5, RN6, RN7 ва RN24) назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатиб, шаҳарни блоклашни бошлаган.

Шунингдек, мамлакат шимолидаги Тессалит ва Кидал шаҳарлари ҳам исёнчилар назоратига ўтган. ​Ушбу кескинлашув 25 апрел куни бошланган ҳужумларнинг давоми бўлиб, ўшанда Мали Мудофаа вазири ҳалок бўлган эди.

Ҳужумчилар ўз баёнотида амалдаги ҳукуматни "террорчи хунта" деб атаб, сиёсий партиялар ва диний етакчиларни "диктатура"га чек қўйишга чақирган. Гарчи Мали ҳарбий етакчиси Ассими Гоита вазият назорат остида эканини айтган бўлса-да, тадбиркорлар пойтахтга товарлар кириши тўхтаб қолганини билдирмоқда. Кўп йиллик беқарорликдан сўнг, Малидаги вазият янада оғирлашиши ва давлатнинг тўлиқ инқирозга юз тутиши хавфи кучаймоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!