Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Ал-Ҳилол" Жезушни истеъфога чиқарди

"Ал-Ҳилол" Жезушни истеъфога чиқарди

Португалиялик мутахассис Жорже Жезуш расман Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Жамоанинг вақтинчалик мураббийи этиб Муҳаммад ал-Шалҳуб тайинланди, у португалияликнинг ёрдамчиси эди.

Жезуш 2023 йилдан бери "Ал-Ҳилол"ни бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда жамоа Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритди ва Қирол кубоги соҳибига айланди.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида "Ал-Ҳилол" турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 29 учрашувда 62 очко бор.

Киритилди: 14:27 03.05.2025. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!