Трамп Шимолий Корея раҳбарини Эрон президенти билан адаштириб юборди.
78 ёшли собиқ президент ва АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг сешанба куни Эрон бўйича фактларни аниқ баён эта олмагани, 81-ёшли Жо Байден бир қатор шунга ўхшаш хатолар туфайли президентлик пойгасини тарк этганидан бир неча ой ўтиб, унинг ақлий қобилиятлари пасайиши мумкинлиги ҳақида янги хавотирларни келтириб чиқарди, деб ёзади Салон.
Милуоки штатидаги нутқида Трамп "аслида мени ўлдирмоқчи бўлган Шимолий Корея президенти" ҳақида гапирди, аммо чамаси, КХДР раҳбарини Эрон президенти билан адаштириб юборган.
Трамп бошқа бир чиқишида ўз президентлиги даврида Эрон ҳужуми натижасида 34 нафар америкалик ҳарбий хизматчи бош мия жароҳати олганини, аммо бу воқеа мухбир тахмин қилганидек жиддий эмаслигини таъкидлади. Мухбир "аскарларнинг боши оғримаганми?" деб сўраганди. Трамп яна қўшиб айтдики, "товуш баланд бўлганидан ташқари ҳеч ким зарар кўрмади."
Гавайи демократ сенатори Браян Счатз ушбу баёнотларга муносабат билдирди ва Х ижтимоий тармоғидаги ўзининг микроблогида АҚШнинг собиқ президенти билан "ҳақиқатан ҳам нимадир бўлаётганига ҳайрон бўлиш ўринли" эканлигини таъкидлади.
"Бу одамнинг аҳволи реал вақт режимида ёмонлашмоқда," - деб ёзди миллий хавфсизлик бўйича ҳуқуқшунос Бредли Мосс.