Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ҳамюртимиз +100 кг вазн тоифасидаги чемпионлик баҳсида мезбон спортчи — Ота Ҳёгани иппон услуби билан мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 62 тага етди — 19 та олтин, 21 та кумуш ва 22 та бронза.