Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти

A A A
Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти

Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти.

Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Одил Темиров маълум қилди.

Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти. Ҳозирда Хитой компанияси билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бошланган.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 1 йилда ишлатиладиган Аи-80 бензиндан воз кечилса, бу республика миқёсида 17 минг тонна углерод оксиди эмиссиялари камайишига олиб келади", деди мутахассис.

Айни вақтда бутун дунёда экологик нуқтаи назардан Евро-5, Евро-6 талабларига мос келадиган Аи-92 ва ундан юқори бензин турига ўтилган. Евро-2 экологик талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилаётган Аи-80 автобензин ёнганда ажралиб чиқадиган эмиссия нормалари, жумладан углерод оксиди ёки ис газининг меъёри автотранспорт босиб ўтадиган 1 километр масофа учун зарар миқдори 2,2 грамм, азот оксиди эса 0,5 граммни ташкил этади.

Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш нафақат техниканинг ишлаш даврийлигини чўзади, балки атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади.

Киритилди: 12:52 01.02.2024. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!