Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аҳоли саломатлиги учун хавфли маҳсулотлар махсус тамғаланади

A A A
Аҳоли саломатлиги учун хавфли маҳсулотлар махсус тамғаланади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилади.

❗️2021 йил 1 июлдан бошлаб:

 📌озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

📌хавфсизлик белгиси билан тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);

📌таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай маҳсулотларни реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади;

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан мажбурий тартибда тамғаланади.

Бунда таркибида туз, қанд ва ёғ миқдорини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгилаш давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 

Киритилди: 20:52 11.11.2020. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!