Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Аҳоли норози: нега яна "свет" ўчмоқда?

Аҳоли норози: нега яна "свет" ўчмоқда?

Яқинда таҳририятимизга Андижон вилоятидан шикоят хати келиб тушди. Қуйида ана шу шикоятномани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Салом, чарчамай ишлаяпсизларми? Мен Андижон шаҳриданман. Мана бугун 3-кун. Об-ҳаво совуқ бўлиши билан светни ўчиришни бошлашди. Эрталабдан бери 4 марта ўчиб-ёнди. Охирги марта ҳозир 23:00 да ўчиришди. Ахир бу йил свет ўчмайди дейишганди-ку! Шуни муҳокама қилсангиз, яхши бўларди, илтимос сизлардан!"

Биз ҳеч бир мурожаатчининг эътирозини эътиборсиз қолдира олмаймиз. Айни дамда нафақат Андижон, балки бошқа вилоятларда ҳам электр таъминоти борасида узилишлар юзага келаётгани ҳақида эшитяпмиз. Ваҳоланки, юқоридаги мурожаатчи айтганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли узлуксиз электр токи билан таъминланиши ҳақида мутасаддиларимиз айтиб ўтишган.

Истагимиз, юқоридаги каби кўнглида норозилик бўлган мурожаатчиларимизнинг эътирозларига мутасадди ташкилотлар беэътибор бўлишмасин. Агар электр таъминоти узилишининг жиддий сабаби бўлса, бу ҳақда огоҳлантирилиши, кенг оммага эълон қилиниши мақсадга мувофиқ. Токи ҳеч ким норизо бўлмасин.

Киритилди: 09:27 08.11.2019. Ўқилди: 4110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!