Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Aҳоли даромадсиз қолиши мумкин: Руминияда 30 йилдаги энг йирик сув тошқинлари кузатилмоқда

Aҳоли даромадсиз қолиши мумкин: Руминияда 30 йилдаги энг йирик сув тошқинлари кузатилмоқда

Сўнгги 30 йилдаги энг йирик сув тошқинлари Руминиянинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бирига таҳдид солмоқда.

2025-йил 29-май куни икки кунлик кучли ёмғирлар натижасида сув тошқинидан зарар кўрган ҳудуд – Ботошани, Руминия.

Трансилванияда жойлашган "Праид" туз конининг бир қисми сув остида қолди. Маҳаллий ҳокимиятлар ушбу тошқинлар ўнлаб йиллар давомида туризмга таяниб яшаб келган аҳолини даромадсиз қолдириши мумкинлигидан хавотирда.

Сўнгги икки кун ичида Руминияда ёғган кучли ёмғирлар мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида катта сув тошқинларига сабаб бўлди.

60 дан ортиқ аҳоли пунктлари сув остида қолди. Қутқарув хизмати маълумотига кўра, мамлакат марказидаги Ковасна ва Брасов, шунингдек шимоли-шарқий Ботошани вилоятларидан юзлаб одамлар эвакуация қилинди.

Руминиянинг миллий бойликларидан бири — Трансилваниядаги Праид туз кони хавф остида қолмоқда. Бу ерда туз қазиб олиш ишлари Рим империяси даврига бориб тақалади. Ҳозирда эса бу кон ноёб ер ости мажмуасига айланган бўлиб, у ерда кўнгилочар парк, тиббиёт маркази ҳамда ғор ичида ўйилган ибодатхона мавжуд.

Мазкур туз кони бутун минтақа иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга: Европадаги энг йирик туз кони бўлган бу жой ҳар йили ярим миллион сайёҳни жалб этади.

Корунд сойининг тошиб кетиши натижасида сув коннинг нафақат ишлаб чиқариш, балки туристик қисмларига ҳам кира бошлади, чунки ер остида қурилган тўғон сув босимига дош бера олмай қулаб тушди.

"Ачинарлиси, вақтинча қурилган тўсиқлар ҳам самара бермади", — деди маҳаллий маъмурият раҳбари руминия ОАВларига.

Ҳозирча объэкт бутунлай вайрон бўлиш хавфи остида эмаслиги таъкидланган бўлса-да, ишчилар томонидан галереяларда қолдирилган техника йўқолган, ер остидаги туз захиралари эса сувда эриб кетиши мумкин. Расмийлар сув сатҳи тушишини кутиб, тиклаш ишларини бошлашга тайёрланмоқда.

Венгрия ҳукумати аллақачон қўшниларига ёрдам таклиф қилган.

Киритилди: 13:04 01.06.2025. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!