Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аҳоли 31 мартга қадар қўшимча 50 куб метр табиий газ учун имтиёзли нархда тўлайди

Аҳоли 31 мартга қадар қўшимча 50 куб метр табиий газ учун имтиёзли нархда тўлайди

Аввалроқ, республика ҳудудларида март ойи бошида ҳаво ҳароратининг кескин совиганлигини инобатга олиб, табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган ойлик базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилгани хабар қилинган эди.

Энергетика вазирлиги аҳоли истеъмолчилари 16–31 март кунлари яна қўшимча 50 куб метр табиий газга арзонлаштирилган нархда тўлашини маълум қилди.

Вазирликка кўра, бу қуйидагича бўлади: бир ойлик 500 куб метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми учун (1-15 март кунлари) тенг улушларда тақсимланганда 250 куб метрни ташкил этади. Бир ойлик 100 куб метр базавий меъёр ойнинг иккинчи ярми учун (16-31 март кунлари) тенг улушларда тақсимланганда эса 50 куб метрни ташкил этади ва мана шу 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасида, яъни 1800 сўмдан эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширадилар.

Киритилди: Бугун 13:27. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!