Иккинчи енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев 14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳрида Наоя Иноуэ билан мутлақ чемпионлик жангида иштирок этади.
Salaryleaks нашри хабар беришича, бу жангнинг умумий мукофот жамғармаси 20 миллион долларни ташкил этади. Иноуэ 75 фоиз, Муроджон 25 фоиз улушга эга бўлади.
Япониялик спортчи 15 миллион кафолатланган суммага эга бўлади. Бундан ташқари, у тахминан 4 миллион доллар бонуслар олади.
Аҳмадалиев бу жангдан 5 миллион доллар тўлов олади. Шунингдек, яна 1 миллион доллар PPV улушига эга бўлади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчи Иноуэга қарши жангдан 6 миллион дорллар ишлаб олади. Бу унинг фаолиятидаги энг катта гонарар ҳисобланади.