"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида метан газ нархини асоссиз оширилиши олдини олиш ҳамда технологик жараёнларга риоя қилиш бўйича мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида АГТКШлар томонидан метан газ нархини асоссиз ошириш ҳолатлари ва шохобчаларга газ қуйишда навбатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Мониторинг ва назорат тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-850 қонуни бўйича шохобчалар масъулларига тушунтириш ишлари олиб борилди.