Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АГТКШ 3,6 миллиард сўмлик электр энергиясини ўғринча ишлатган

АГТКШ 3,6 миллиард сўмлик электр энергиясини ўғринча ишлатган

“Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Риштон туманида фаолият юритувчи “Ф.М.” МЧЖнинг масъул шахслари автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида 3,6 миллиард сўмлик (2,7 млн. кВт⋅соат) электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Қўштепа туманида фуқаро X.T. га қарашли мева ва сабзавотларни сақлаш учун ташкил этилган музлатгичда электр ҳисоблагичнинг уланиш схемалари хато улангани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 716 миллион 429 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 17:48 15.05.2024. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!