Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади

Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади

“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш этиб белгиланди.

💸 Қарорга кўра, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда маблағлар йўналтирилиши таъминланади.

💰 Тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари хариди учун 10 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси билан миллий валютада кредитлар ажратади.

⏳ 2026 йилдан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериладиган пахта ва ғалла комбайнлари бўйича кредит ва лизинг тўловларини тўлаш муддати ушбу техникаларни харид қилувчилар учун йилига 2 марта 31 январь ҳамда 31 июль саналари этиб белгиланди.

Киритилди: Бугун 16:51. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!