Анклавда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришилмаса, Исроил армияси Ғазо секторидаги операция кўламини кенгайтиради.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Эяль Замир Ғазодаги тезкор йиғилиш якунида маълум қилди.
"Биз оператив босимимизни давом эттирамиз ва керак бўлганда ХАМАСга қарши назоратни кучайтирамиз, агар гаровга олинганларни қайтаришда олдинга силжиш кўрмасак, ҳал қилувчи натижага эришгунимизча, ҳаракатларимизни янада қизғин ва муҳим операцияга оширамиз”, — деди ҳарбий қўмондон.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни қайтадан бошлаб, унга қарши оммавий зарбалар берди ва шу тариқа жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган сулҳни тўхтатди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси буни Фаластиннинг радикал ҳаракати ҲАМАСнинг воситачилар ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлаб, операциядан мақсад анклавдаги барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини таъкидлади. Радикаллар жанговар ҳаракатлар қайта бошланганида Исроил ва АҚШни айблади.
Исроил томонининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда Хамас Ғазода 24 нафар гаровда ва 35 нафар ҳалок бўлган асирнинг жасадини ушлаб турибди.