Бу ҳақда “Goldman Sachs” инвестиция банки маълум қилди.
Ҳўрмуз орқали ҳаракатнинг ёпилиши нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотлари, жумладан, авиаёқилғи нархининг ҳам кескин кўтарилишига олиб келади. 2025 йилда жаҳон авиаёқилғиси таъминотининг 18%и ҳар куни ушбу бўғоз орқали ўтган.
Ҳозирда дунё нефти ва суюлтирилган табиий газ транзитининг қарийб 20%и амалга ошириладиган Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатлар амалда тўхтатилган.