АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Бу уруш узоқ давом этмайди, у тугаганида, биз анча хавфсиз дунёга эга бўламиз;
◾️ Ҳўрмуз бўғози жуда яхши жой, лекин ҳозир у ерда қайиқда сузишни истамасангиз керак. Нима учунлигини биласизми? Улар туфайли эмас, биз туфайли;
◾️ Биз Ҳўрмуз бўғозига миналар ўрнатилганми ёки йўқми, билмаймиз, лекин бу ҳақда ўйлашнинг ўзи миллиардлаб долларлик кема эгаларини қўрқитади;
◾️ Мен уруш бўлишини барчадан кўра камроқ хоҳлайман.
◾️ Агар сиз Эрон ядро қуролига эга бўлиши керак деб ҳисобласангиз, демак сизда нимадир нотўғри, чунки улар уни албатта бизга қарши ишлатади.
"Бу масалада битта савол бор: Эрон ядро қуролини қўлга киритгач, уни бир соат ичида ишлатадими ёки бир кун ичидами. Улар нафақат Исроилни, балки бутун Яқин Шарқни портлатиб юборади", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.