Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Африка иттифоқига аъзо 23 мамлакатда вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди. Бу ҳақда Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) раҳбари Жан Касайя баёнот берди.

Africa CDC маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида вабо билан касалланишнинг 220 мингта ҳолати қайд этилган, солиштириш учун: 2024 йил давомида 254 мингта шундай ҳолат рўйхатга олинган.

Энг кўп касалланганлар — Жанубий Судан, Судан, Конго ДР ва Анголада яшовчилар.

Касалланишлар кўпайгани сабабли, Africa CDC вабога қарши курашиш бўйича умумқитъа режасини ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: 16:28 15.08.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!