Африкада сил касаллигини каламушлар ёрдамида аниқлаш жараёни ҳақида билармидингиз?
HeroRAT деб аталувчи "махсус ўқитилган" каламушлар бир намунадаги касалликни ҳид орқали 3 сонияда топа олади. Бир каламуш 20 дақиқада 100 та балғам намунасини текшириши мумкин.
Аниқлик даражаси тахминан 90% бўлиб, кўп ҳолларда айнан каламушлар микроскоп орқали кўздан қочган ҳолатларни топишади.
Хизматлари учун бу думдор меҳнаткашларга банан билан мукофот беришади.